26 июль куни эрта тонгда Лондонда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда ЖЧ ғолиб ва совриндорларини қариндош ва яқинлари, Миллий паралимпия ассоциацияси вакиллари, жамоатчилик ва мухлислар кутиб олди.

Спортчилар жаҳон биринчилигида учта олтин ва тўртта кумуш медални қўлга киритиб, жаҳон ва Осиё рекордларини ўрнатишди.

Дониёр Солиев.

Уч ҳатлаб сакрашда жаҳон чемпиони ва Осиёдаги энг яхши натижа соҳиби Дониёр Солиев 2017 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистон учун жуда муваффақиятли кечганини таъкидлади.

Александр Свечников мухлислари билан.

Паралимпия ўйинлари-2016 олтин медал соҳиби, найза улоқтириш бўйича жаҳон чемпиони ва жаҳон рекорди муаллифи Александр Свечников ўз ғалабасига унчалик ишонч билдирмаганини айтиб ўтди. «Рақибларга етарли баҳо бермаслик мумкин эмас. Ўз ғалабамга унча ишонмаган эдим, бироқ ҳалол ғалабани қўлга киритдим, деб ҳисоблайман. Ҳар йили янги спортчи, эртага нима бўлишини билмайсан. Барча машҳур спортчилар ҳам қачондир тушади ва мен бу ҳақда ҳозирча ўйлаганим йўқ, ғолиб бўлишни истайман ва тамом», — деди спортчи.

Нозима Қаюмова — найза улоқтиришда кумуш медаль соҳибаси.

София Бурханова — диск ва ядро улоқтиришда кумуш медаллар соҳибаси.