«Тошкент» телеканалининг собиқ директори Мадамин Сафаров «Ёшлар» телерадиоканалига раҳбар бўлди. Бу ҳақда канал матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Мазкур лавозимда июнь ойи сўнгида Президент Шавкат Мирзиёев таклифи билан Озодбек Назарбеков тайинланган эди. Хонанда ўз хоҳишига кўра лавозимни тарк этди.

Озодбек Назарбеков телерадиоканал тузилмасида бош продюсер сифатида фаолиятини давом эттиради.