Ўзбекистон мусулмонлар идораси исломий онлайн-дарсларни йўлга қўйди. Ушбу дарслар Youtube, Facebook ва Instagram каби ижтимоий тармоқ ва сервисларда қўйиб борилади, деб хабар берилди идора сайтида.

Машғулотлар ҳафтада уч марта — душанба, сешанба ва чоршанба кунлари ўтказилади. Машғулотларни Тошкент ислом институти ўқитувчи ва мутахассислари олиб боради.

Онлайн-дарслар тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, тажвид ва араб тили фанларини ўз ичига олади.