Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва афғон халқига Кобул шаҳрида юз берган террорчилик хуружи оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан таъзия билдирди.

Мактубда давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг ва жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қотил 24 июль куни эрталаб Кобул туманларидан бирида автомобилда ўзини портлатиб юборган. Теракт оқибатида камида 35 нафар киши ҳалок бўлган ва 40 нафар киши жароҳат олган.