25 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Исроил элчиси Кармела Шамирни қабул қилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Вазир Ўзбекистондаги деярли тўрт йиллик дипломатик миссиясини якунланаётгани муносабати билан элчининг самаралари фаолиятини ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини қайд этди.

Кармела Шамир мамлакат раҳбарияти ва ТИВга ўзининг Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги вазифаларини бажаришда кўмак бергани учун миннатдорчилик билдирди.