Ўзбекистон Марказий банки «Мадад Инвест Банк» хусусий акционерлик тижорат банкига чет эл валюталарида операциялар ўтказиш учун лицензияни тақдим этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

«Мадад Инвест Банк» ўз фаолиятини 2016 йилда Фарғона вилоятида бошлаган. Жорий йил биринчи ярим йиллик якунларига кўра, банк активлари 42,7 млрд сўмни, жами мажбуриятлари 28,7 млрд сўмни, кредит қўйилмалари эса 34 млрд сўмни ташкил этди.