«Ўзтрейд» компанияси Мозори Шарифда ўзбек-афғон савдо уйини очмоқда. 20 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Афғонистон делегациялари учрашувида ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

«Ўзтрейд"дан «Газета.uz"га хабар қилинишича, савдо уйи Ўзбекистон экспорт ҳажмини ошириш ва жанубий қўшнилар бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш учун зарур.

Савдо уйида доимий фаолият кўрсатувчи шоурум ташкил этилиб, унда ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари намойиш этилади. Қандолат маҳсулотлари, паста, табиий мевалардан тайёрланган мурабболар, қуюқлаштирилган шарбатлар, сув, ичимликлар, гўшт ва конверва маҳсулотлари, маиший кимё, қурилиш материаллари, хўжалик техникалари, гиламлар ва бошқа маҳсулотлар шулар жумласидан.