Андижон вилояти Булоқбоши туманида бир йилда 1,2 млн тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 20 июлдаги қарорида сўз кетади.

Инвестицион лойиҳанинг умумий қиймати 203,9 млн долларни ташкил этади. Ишлаб чиқариш билан Хитойдаги Zhejiang Shangfeng Building Materials ҳамда Ўзбекистондаги Tunli ва Juydam Ta’mir Qurilish компаниялари томонидан ташкил этилган Shangfeng-Bridge of Friendship қўшма корхонаси шуғулланади.

Маҳсулот ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергетика ресурсларининг муқобил турлари, жумладан кўмир ишлатилади, деб қайд этилади қарорда.

Завод 2019 йилнинг сентябрь ойида ишга туширилади.