Чирчиқнинг Навоий кўчасига, ҳамда марказий деҳқон бозори ҳудудига фото- ва видеокамералар ўрнатилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати.

Камералар ёрдамида автомобиллар томонидан тезликни ошириш ва светофор ишораларини инобатга олмаслик каби қоидабузарликлар қайд этилади. Шунингдек, камералардан қоидабузарликларни фош этиш ва олдини олишда ҳам фойдаланилади.