Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида 9,3 км узунликдаги сув қувурини ётқизиш ишлари якунланди, деб хабар қилди ЎзА.

«Бирлешик» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Абат жап, Қаратеренг, Бирлешик, Боғ овул, Дадек овул, Гелласқан, Султаш овул, Баймақли овулларида истиқомат қилаётган 200 га яқин хонадон ичимлик суви билан таъминланди.

Лойиҳа Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан ажратилган 502 миллион сўм маблағ эвазига амалга оширилди.