Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 9−27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача ёшлар жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Осиё Футбол конфедерацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Миллий терма жамоа сешанба куни Ал-Айнда саралаш босқичи учинчи тури доирасида БАА устидан 2:0 ҳисобида устун келди ва D гуруҳида 6 очко билан биринчи ўринни қўлга киритди.

Учрашувнинг 67-дақиқасида Исломжон Қобилов иккинчи қаватда рақиб ҳимоячисидан кўра муваққиятли ўйнаб, ҳисобни очди. Асосий вақт тугашига бир дақиқа қолганида Жавоҳир Сидиқов иккинчи голни кириб, ғалабани мустаҳкамлади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон 2018 йилги Осиё чемпионатида иштирок этадиган 16 жамоадан бири бўлди.