18 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, ЕИ Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан ўзаро алоқаларга оид қатор масалалар муҳокама қилинди ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган «Европа Иттифоқи-Марказий Осиё» вазирлар учрашувида кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Абдулазиз Камилов Федерика Могеринини шу йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида БМТ раҳбарлигида ўтказиладиган Марказий Осиёда хавфсизликни ва барқарорликни таъминлаш муаммолари бўйича халқаро анжуманга таклиф этди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.