14 июль куни «Навоий» эркин иқтисодий зонасида ЭИЗнинг 10 та янги иштирокчисига гувоҳномаларни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур корхоналар бу ерга 69,3 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя киритади. Инвестицияларнинг 40 фоиздан зиёди тўғридан-тўғри хорижий қўйилмалардир. 50 турга яқин маҳсулотлар, жумладан майолика, гранит ва мозаикали плиталар, шиша буюмлар, ёруғлик диодли ёритиш ускуналари, гипсокартон ва қуруқ қурилиш аралашмалари, МДФ ва ДСП, суюқ ювиш воситалари ва бошқаларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Корхоналарда 600 та янги иш ўрни очилади.

«Учинчи чорак сўнгига қадар ишлаб чиқариш қуввати йилига 12 минг тонна тайёр маҳсулотни ташкил этувчи суюқ ювиш воситалари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқдамиз, — деди TURK UZ МЧЖ вакили Исоқ Жамолов. — Шу мақсадларга 400 минг доллар миқдоридаги шахсий маблағимизни йўналтириб, 18 кишини иш билан таъминлаймиз».

2017—2019 йилларда «Навоий» ЭИЗда қиймати 251,4 млн долларга тенг 39та лойиҳани амалга ошириш белгиланган бўлиб, уларнинг 80,6 млн доллари хорижий сармояларни ва 88,5 млн доллари тижорий банклар кредитлари ташкил этади. 2500 га яқин иш ўринлари пайдо бўлади.

намечено реализовать 39 проектов стоимостью 251,4 млн долларов, из них 80,6 млн долларов