Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Дониёр Солиев 14−23 июль кунлари Лондонда бўлиб ўтаётган енгил атлетика бўйича паралимпия жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Узунликка сакраш бўйича мусобақада Дониёр Солиев 7,18 м натижа билан Осиё рекордини янгилади (ҳозиргиси — 7,09 м). Швециялик Тобиас Жонсон кумуш (6,99 м), беларуслик Сергей Бурдуков (6,77 м) бронза медалига сазовор бўлди.

15 июль куни Ўзбекистон вакили Хусниддин Норбеков диск улоқтиришда олтин медални қўлга киритган эди. Мусобақанинг навбатдаги кунларида Ўзбекистон вакиллари ядро ва диск улоқтириш ҳамда турли масофаларга югуриш мусобақаларида иштирок этади.