Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари июнь ойида бир ой аввалгига нисбатан 2 фоизга арзонлаб, квадрат метри учун 532 дан 524 ш. б. га тушди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.

Июнь ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 2% га (567дан 554 га), панел турдагилари ҳам 2% га (507 дан 504 га) арзонлашди. Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 508 ш. б. (-2%), икки хонали — 508 (-1%), уч хонали — 543 (-1%), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 563 (ўзгаришсиз).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.