Ўзбекистонда гидропоника технологияси (ўсимликларни тупроқсиз сунъий муҳитда ўстириш усули) қўлланилган иссиқхона мажмуалари ривожлантирилади. Президентнинг шу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Гидропоника технологияси қўлланилган иссиқхона мажмуалари мамлакатнинг барча вилоятларида, жумладан хорижий инвестицияларни қўллаган ҳолда лалми ерларда ташкил этиш режалаштирилган.

Қарор мамлакатда янги мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини кўпайтиришга йўналтирилган.

Ҳужжатда ОТМ ва коллежларда тегишли йўналиш ва ўқув модулларини жорий этиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, иссиқхона хўжалигида тадбиркорликни юритиш асосларини ўқитиш курслари таклиф этилади.

Гидропоника технологияси асосида яратилган иссиқхона мажмуаларига 2021 йил охирига қадар солиқ ва божхона имтиёзларини бериш режалаштирилган.