Ўзбекистон ҳукумати 9 сентябрь куни Тошкентда силат бўйича Asian Fight 2017 халқаро жанг шоу-мусобақасини ўтказишга ижозат берди. Маросимда фахрий меҳмон сифатида жаҳон юлдузлари — актёр Жан-Клод Ван Дамм ва аралаш яккакурашлар жангчиси Жефф Монсон иштирок этади, деб хабар қилди федерация президенти Азиз Жўрабоев «Газета.uz"га.

Мусобақада россиялик афсонавий ММА жангчиси Фёдор Емельяненко ҳам иштирок этиши мумкин. Айни пайтда ундан оғзаки розилик олинган.

Аввал хабар қилинганидек, нидерландиялик диджей Армин ван Бюрен шоунинг мусиқий жўровозлигига жавоб бериши мумкин. Бироқ томонлар ҳозирча артистнинг тиғиз иш жадвали сабабли келишувга эришолгани йўқ. «Бироқ биз бошқа диджейлар билан музокаралар олиб бораяпмиз, ҳозирча уларнинг исмини айта олмаймиз. Бу сюрприз бўлади», — деди Азиз Жўрабоев.

Унинг сўзларига кўра, мусобақада иштирок этувчи қарийб барча маҳаллий жангчилар номи аниқ бўлиб улгурган. «Улар бизнинг жаҳонда ўз вазнига эга бўлган — Маҳмуд Муродов, Ҳасан Баротов, Фурқат Якубов, Муҳаммадали Тоштурғунов, Анвар Бойназаров. Яна икки спортчи билан музокаралар олиб бораяпмиз. Бизнинг мақсадими — жангчиларимизни мамлакат қаҳрамонларига айлантириш», — деди федерация президенти.

Мусобақанинг «Бунёдкор» стадионида ўтказилиши кутилмоқда. Июль ойи охирида ўтказиладиган матбуот анжуманида ташкилотчилар янада батафсил маълумотларни тақдим этади.