7 июль куни эрта тонгда Тошкентнинг «Биродарлик қабристони» мажмуаси ҳудудида 7 ёшли Муроджон йўқолиб қолган. Яккасарой туман ИИБ болани излаш билан шуғулланмоқда. Муроджоннинг ота-онаси болани кўрганлар эҳтимоли ортиши учун у ҳақдаги ахборотни тарқатишни сўраб мурожаат қилишди.

Муроджон аутизмга чалинган. Боланинг амакиси Фазлиддин Юсуповнинг «Газета.uz"га хабар беришича, олдин у кўчага фақат ота-онаси билан чиққан. Бундай ҳолат илк марта бўлган.

Муроджон пастга биринчи қаватдаги деразадан парда орқали тушган бўлиши мумкин. У уйни тарк этганлигининг аниқ вақти маълум эмас, эрталаб соат 5 да у уйда йўқ бўлган.

Фарзанди аутизмга чалинган бошқа бир ота Фарҳод Ортиқбоевнинг болани қидириш ҳақидаги Faceebok’даги хабарга қўшимча қилишича, бундай болалар бошқа болалар каби ҳеч кимдан ёрдам сўрамайди, улар йиғламайди ва бошқалар билан мулоқотга киришмайди. Уларни ҳар ким қўлидан тутиб, олиб кетиши мумкин.