2017 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун ҳарф ва сонлари талабгир бўлган давлат регистрацион рақамларни қимматлаштирилган тўлов ставкалари бўйича танлаш тартиблари жорий этилади. Бунда «чиройли» автомобиль рақамлари аукцион орқали сотилади.

Ушбу ўзгаришлар Президентнинг 11 июлдаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатда ҳукуматга бир ой ичида оширилган ставка бўйича рақамларни танлаш тартибларини тасдиқлаш топширилди