2018 йил 1 январдан Ўзбекистонда автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) эгалик қилиш, ижара шартномалари, беғараз фойдаланиш, гаров, лизинг ҳуқуқлари учун ишончномаларни йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига тақдим этиш ҳақидаги талаб бекор қилинади.

Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 11 июлдаги мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.

Ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари ишончномаларни электрон шаклда нотариуслардан олади.