11−12-июль кунлари Туркманистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Туркманистон делегациясининг ташриф дастуридан Ҳукуматда ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.