Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги 47-оилавий поликлиникада электрон навбат тизими жорий этилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Мижоз режали текширувдан ўтиши учун олдиндан — телефон орқали ёки электрон шаклда (маълумотлар фуқароларга ташриф буюрганда тақдим этилади) шифокор қабулига ёзилиши мумкин. Шифохонада Wi-Fi ҳудуд ҳам мавжуд.

Яқин вақтларда электрон амбулатор карталар ҳам жорий этилади. «Маълумотлар базасига 18 минг кишининг исм-шарифи киритилди, яна 8000 фуқаро қолди», — дея аниқлик киритди вазирлик «Газета.uz"га.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев май ойида Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрганида, бу ерда намунали оилавий поликлиника яратишни таклиф қилган эди.