Ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳоров (12−0−0, 8 КО) Жаҳон бокс кенгаши WBC талқини бўйича жаҳон чемпионлиги «кумуш» титулни ҳимоя қилди. Қўрғонтепалик боксчи 9 июль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги ДИВ аренасида рингга кўтарилди.

23 ёшли спортчи россиялик Дмитрий Михайленко (22−2−0, 10 КО) билан жанг олиб борди. Жанг томошабоп, ҳодисаларга бой кечди. Биринчи уч раундда боксчилар қарийб тенг ҳаракат қилишди. Бироқ кейин Михайленко ўзини чарчаган ҳис этиб, тез-тез хатога йўл қўя бошлади. Абдуқаҳаров эса фаоллашди ва янада аниқроқ зарбалар берди.

Беш раунд якунида рақиблар бош билан тўқнашиб кетиб, россиялик кўзи остидан жароҳат олди. Абдуқаҳаров бир очко жаримага солинди, бироқ шунга қарамасдан ўзбекистонлик боксчи якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғолиб деб топилди — 117/110, 116/111 и 116/114.

Ҳозирда Қудратилло Абдуқаҳаров WBC (7), WBA (8) ва IBF (10) жаҳон ташкилотларининг топ-10 рейтингидан жой олган. BoxRec рейтинги бўйича ярим ўрта вазнда дунёнинг энг яхши 15 боксчи қаторида. Худди шу рўйхатдан Жефф Хорн (1), Кит Турман (2), Мэнни Пакьяо (3), Дэнни Гарсия (4) ва бошқалар жой олган.

Видео