Шавкатжон Абдуразаков Наманганнинг янги ҳокими этиб тайинланди, деб хабар қилди Наманган вилоят ҳокимияти матбуот хизмат. Қарор Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинди.

Тайинловга қадар Шавкатжон Абдуразаков Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси департамент мудири лавозимида фаолият кўрсатган.

2013 йилдан буён Баҳодир Бекходжаев Наманган ҳокими эди. 7 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қатор соҳаларда камчиликларга йўл қўйгани учун Баҳодир Бекходжаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши ҳақида маълум қилган эди.