Жорий йил Тошкент ахборот технологиялари университетида татбиқ этилган абитуриентларни биометрик идентификациядан ўтказиш тизими ўз самарасини берди, деб хабар қилинди ОТМ сайтида.

5 июль куни 450 нафар абитуриент учун Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетига тест имтиҳонлари ўтказилди. Унда 16 нафар шахс ўзларини рўйхатдан ўтган абитуриент сифатида кўрсатиб тизимни алдамоқчи бўлди. Уларнинг баъзилари имтиҳон жараёнига ҳарбий либосда кириб олмоқчи бўлганда қўлга олинди.

ТАТУ ўқув ишлари бўйича проректори Файзулла Агзамовнинг «Газета.uz"га хабар беришича, қонунбузарлар пойтахтнинг Юнусобод ИИБга топширилган.