7−11 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан Туркманистон орқали иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет «Газета.uz"га хабар қилди.

Республика бўйлаб жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, ҳарорат кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 4−6 даража юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат:

  • 7−8 июль кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида;
  • 7−9 июль кунлари Бухоро ва Навоий вилоятларида;
  • 7−10 июль кунлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +44…+45 даражагача кўтарилади, гармсел эҳтимоли мавжуд.

7−11 июль кунлари Фарғона водийси вилоятларида +38…+43 даражагача ҳарорат кузатилади.

Ҳаво ҳароратининг юқорилиги 7−11 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида Қирғизистон ҳамда Тожикистон ҳудудидан музларнинг кўп миқдорда эришидан ҳосил бўлувчи сел оқимларини вужудга келтириши мумкин.

8 июль учун об-ҳаво башорати

(7 июль 20:00 дан 8 июль 20:00 гача)

Тошкент

Ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +25…+27, кундузи +42…+43 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади (Фарғона водийсида — 5−10 м/с). Ҳарорат кечаси +22…+27, кундузи +38…+43 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондаё вилоятлари

Ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +25…+30, кундузи +40…+45 даража атрофида бўлади.

Мамлакатнинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15…+20, кундузи +28…+33 даража атрофида бўлади.

Бир неча кунлик об-ҳаво башорати