Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 июль куни Воҳид Исмоиловни бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилди.

Бир кун муқаддам иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда Президент агентлик фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлигини ва унинг раҳбариятини эгаллаб турган лавозимига номуносиб эканини таъкидлаган эди.

Воҳид Исмоилов 2013 йилда ЎзАДТА бошлиғи лавозимига тайинланган эди.