«Сувсоз» корхонаси Тошкентда 21 июлдан совуқ сув учун тарифлар оширилиши тўғрисида маълум қилди. Янги нархлар 4 июль куни пойтахт ҳокимияти томонидан тасдиқланди.

Аҳоли учун бир куб метр совуқ сув 180 сўмдан 190 сўмга (1,5 коэффициент билан — 270 сўмдан 285 сўмга), канализация хизматлари — 115 сўмдан 155 сўмга оширилди.

Марказлаштирилган иссиқ сув таъминотига уланган кўп қаватли уйлардаги квартираларда ҳисоблагич бўйича 1 куб метри 500 сўмни ташкил этади (ҳозирда — 410 сўм), марказлаштирилмаган иссиқ сув таъминотида эса 345 сўм (ҳозирда — 295 сўм) этиб белгиланди.

Хусусий секторда канализация тизимига уланган уйларда бир куб метр сув 295 сўмдан 345 сўмга оширилган бўлса, канализациясиз уйларда 180 сўмдан 190 сўмга оширилди.

«Сувсоз» сайтида тарифлар реестри

Бунга қадар совуқ сув учун тарифлар ўтган йилнинг 1 октябридан оширилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 июлдан электр энергияси ва газ тарифлари ҳам оширилади.