Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик Шартномаси ташкилотига аъзоликни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқаётгани йўқ, дея маълум қилди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 5 июль куни ватандошлар билан тўғридан-Тўғри мулоқот чоғида.

«Истиқболда ҳам мазкур масалани муҳокама қилиш ёки уни қайта кўриб чиқиш режаси йўқ», — дея таъкидлади ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари. Ўзбекистон ўз концепциясида ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокка қўшилмаслик — таҳр.) содиқ қолади, деди у.

Абдулазиз Камилов мазкур масала Ўзбекистон Президентининг Россияга давлат ташрифи вақтида ҳам муҳокама қилинмаганини қўшимча қилди.

Ўзбекистон 2012 йилда КХШТ фаолиятидаги иштирокини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

КХШТ 1992 йил 15 майда МДҲга аъзо давлатлар томонидан имзоланган Коллектив хавфсизлик шартномаси асосида ташкил этилган. Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон унинг аъзолари саналади.