5 июль куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига пойтахт фуқаросидан турмуш ўртоғининг тоғларда йўқолиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушди.

ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, у тоғда оёғини синдириб олган турмуш ўртоғи унга қўнғироқ қилиб, ФВВ ходимлари унга ёрдамга келишларини сўраганидан сўнг ариза билан мурожаат қилган.

ФВВ ходимлари томонидан 3 та қутқарув гуруҳи тузилиб, дарҳол қидирув ишлари бошлаб юборилган. 6 июль куни қидирув ишларига Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли вертолёт жалб қилинди.

Facebook ижтимоий тармоғидан олинган сурат.

Facebook ижтимоий тармоғида йўқолган шахснинг турмуш ўртоғи тарқатган эълонга кўра, унинг исми борис, ёши 50 да. У Гулкам ҳудудида йўқолган. Эҳтимол Қумли довондан ўтган бўлиши мумкин.

«Тоғларга яқин ҳудудда бўлган кўнгиллилардан Борисни қидиришда ёрдам сўраймиз. Бизнинг алоқа рақамларимиз: 2244179. (93) 5245416, (97) 7665306», — дейилади хабарда.