Қирғизистон 16 июндан буён Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бермоқда. 4 июль ҳолатига кўра 192,5 миллион кВтс етказиб берилди, дея хабар қилди Қирғизистон Миллий энергохолдинги матбуот хизмати.

«Ўзбекэнерго» ва «Электрик станциялар» компаниялари ўртасида 15 июнда тузилган шартномага мувофиқ, Ўзбекистонга 1,25 миллиард кВтс электр энергияси етказиб берилади.