Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путинга Татаристонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Татаристонда йўловчи автобуси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида кўп сонли инсонларнинг ҳавол бўлгани ва жароҳатлангани тўғрисидаги хабарни чуқур қайғу туйғулари билан қабул қилдим», — дейилади мактубда.

Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг қариндош ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини билдириб, жароҳат олганларнинг тезда тузалиб кетишини тилади.

2 июлга ўтар кечаси Татаристоннинг Заинск шаҳридан 9 км узоқликда «КамАЗ» юк машинаси ва «Неоплан» йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Автобусда 29 нафар йўловчи бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, аварияда 14 киши вафот этди.