Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси директори лавозимига тайинланди.

29 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақдаги қарори тасдиқланди, деб хабар бермоқда ҳукумат портали.

Рустам Шоабдураҳмонов 2001—2005 йилларда Тошкент ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

Дирекция ҳукуматнинг 15 июндаги қарори билан ташкил этилди. У ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича лойиҳаларга буюртма бериш, уларнинг сифатли амалга оширилиши устидан назорат қилиш билан шуғулланади.