Тоҳиржон Жалилов «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси раиси этиб тайинланди. Компаниянинг аввалги раҳбари Одилжон Рустамов Ўзбекистон Президенти раислигида бўлиб ўтган экспорт масалаларига бағишланган яқиндаги йиғилишдан сўнг ўз вазифасини тарк этди.

Тоҳиржон Жалилов (1969 йилда туғилган) кўп йиллар давомида миллий автомобилсозлик саноати соҳасида фаолият кўрсатди. Тайинловга қадар «Ўзавтосаноат» компанияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. Тошкент техника университети битирувчиси (1993 йил).