Алишер Абдуазизов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори лавозимига тайинланди. Вазирлар Маҳкамаси 27 июнь куни шу ҳақдаги қарорни қабул қилди, деб хабар берди ҳукумат портали.

Алишер Абдуазизов бунга қадар Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази директори ўринбосари, аввалроқ — Республика ахборот-кутубхона маркази директори ва «Алоқалойиҳа» компанияси раҳбари бўлган.