Тошкент ахборот технологиялари университети ва Вебстер университети (Сент-Луис, Миссури, АҚШ) ТАТУда Америка университети таълим тизими асосида факультет ташкил этиш тўғрисида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда ТАТУ сайтида хабар қилинди.

27 июнь куни ОТМга Вебстер университетининг академик ишлар, халқаро кампуслар ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Махер ташриф буюрди. Томонга ТАТУда «Ахборот технологиялар (Информатика, киберхафсизлик)» ва «Медиа-коммуникация (Телевизион технологиялар)» йўналишларида бакалавриат дастурларини жорий этиш бўйича келишувга эришди.

28 июнь куни Питер Махер ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш в. б. Шерзод Шерматов билан учрашди. Учрашувда кадрлар тайёрлаш соҳасида икки ОТМ ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Вебстер университети халқаро кампуслари орқали талабалар ва ўқитувчилар учун алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш каби масалаларда ҳамкорлик қилишга келишилди.