Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасида фуқаролик (ишчи) авиацияси замонавий аэропорт мажмуасини қуриш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, қарор мамлакатда жаҳон стандартлари асосида аэропорт инфратузилмасини ривожлантириш, фуқаролик авицияси парвозлари учун шароитларни такомиллаштириш, шунингдек хориж делегацияларини юқори даражада кутиб олиш ва кузатишни ташкил этиш мақсадида қабул қилинди.

Қарорда келтирилишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти фуқаролик авицияси парвозларини истиқболли ривожлантириш, хориж делегацияларини олий даражада кутиб олиш ва кузатиш учун чекланган имкониятларга эга.

Ҳужжатдан маълум бўлаяптики, «Тошкент шаҳар аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини (Тошкент-4) қуриш» лойиҳаси вақтинча тўхтатиб турилади. Бунга сабаб сифатида унинг шаҳар четида жойлашгани турар ва нотурар жойларни бузиш, Қорасув канали қисмини ўзгартириш, аҳолини кўчиришни талаб қилиши, бу эса қурилиш ишлари ўтказилаётган ҳудудда яшовчи аҳолининг норозиликларини келтириб чиқаргани айтилди.

«Тошкент-Шарқий» аэродромидаги ҳарбий-транспорт авиацияси қайта дислокация қилинади.