Олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида таълим олиш (бакалавриат, магистратура) баҳоси 2016/2017 ўқув йили даражасида сақланиб қолади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу қарор Ўзбекистон Президентининг 23 июндаги «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари турлари билан кафолатли таъминлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чоралари тўғрисида"ги қарорида тасдиқланган.