26 июнь куни Тошкентда 8 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди, хабар берди пойтахт ИИББ. Мазкур ЙТҲлар оқибатида 11 киши тан жароҳатини олган.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан шу куни жами 228 та ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлиб, улардан 48 таси йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол равишда бузилиши, 3 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ.

ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан бир кун давомида жами 1246 та қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 520 тасини светофорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсинмасдан ҳаракатланиш, 726 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил қилади.