Президентнинг 27 июндаги фармони билан Баҳромжон Норқобилов Ўзбекистон Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Баҳромжон Норқобилов (1973 йилда туғилган) 2014 йилдан буён Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасига раҳбарлис қилиб келаётган эди. Мамлакат раҳбарининг 1 июндаги фармони билан унинг базасида Давлат ветеринария қўмитаси ташкил этилди.

Қўмитани ташкил этишдан мақсад ветеринария соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш, давлат ветеринария хизматини ривожлантириш, ветеринар хизмат кўрсатиш даражасини ошириш ҳамда эпизоотик ва озиқ-овқат хавфсизликни таъминлашдан иборат.