АКТ-Саммит, АКТ-Форум, АКТ-Кўргазма ва бошқа тадбирларни бирлаштирган анъанавий ICTWEEK Uzbekistan Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги жорий йил 18−22 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтади.

ICTWEEK 2017 ташкилий қўмитасидан хабар қилинишича, ушбу қарор ўтган йилги тадбирлар қатнашчилари ва ташриф буюрувчиларининг истак-хоҳишлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинди. Битта майдондан фойдаланиш тадбирлар интеграциясини таъминлаш ва улар самарадорлигини оширишга имкон беради, деди ICTNEWS Conferences ташкилотчи компания директори Уйғун Турсунходжаев.

19 сентябрга мўлжалланган ICTSUMMIT соҳа олдида турган стратегик вазифалар, янги шароитларда АКТ бизнесини ривожлантириш истиқболлари муҳокамасига бағишланади.

Худди шу куни очиладиган ICTEXPO 2017 кўргазмасида нафақат миллий, балки жаҳон АКТ саноати эришган муваффақиятлар ҳам тақдим этилади.

Икки кунлик ICTFORUM (20−21 сентябрь) миллий интернет сегмент, «Электрон ҳукумат» тизими, электрон тижорат, онлайн хизматларни ривожлантириш ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси тенденциялари каби масалаларни муҳокама қилиш учун экспертлар майдончаси бўлиб хизмат қилади.

АКТ ҳафталиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий кўмаги остида ўтказилади.

«Газета.uz» — ICTWEEK Uzbekistan 2017 ҳафталигининг бош ахборот ҳамкори.