22 июнь куни Қозоғистоннинг Акмола вилояти ҳудудида Чимкентдан Волгодрадга (Россия) кетаётган автобус ағдарилиб тушган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тўққиз нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

«Казинформ» агентлиги маълумотларига кўра, автобусда жами 52 киши бўлиб, уларнинг 50 нафари ўзбекистонликлардир. 18 киши, жумладан 17 нафар Ўзбекистон ва 1 нафар Қозоғистон фуқароси шифохонага олиб борилган, 25 кишига ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Консуллик бошқармаси ва Қозоғистондаги Элчихонаси томонидан жароҳат олганларнинг шахсини аниқлаш ва зарур ёрдамни кўрсатиш учун чоралар қўлланилмоқда.