Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида 20−21 июнь кунлари «Халқаро иқтисодий тараққиёт-2017» универсал кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазма Туркманистон Савдо-саноат палатаси томонидан иштирокчи давлатларнинг Савдо-саноат палаталари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ашхободдаги Экспомарказ ҳудудида ўз мамлакатларининг ишлаб чиқариш салоҳиятини тўла намоён этишни мақсад қилган ўнлаб маҳаллий ва хорижий компаниялар йиғилди. Кўргазманинг асосий мақсади — иқтисодий салоҳиятни ривожлантириш ва иштирокчи давлатлар ўртасида савдо алоқаларини мустаҳкамлаш.

Artel компанияси ўзининг маиший техникаларини Эрон, Туркия, Покистон, Ҳиндистон, Корея ва бошқа давлатлардан келган кўргазма иштирокчилари қаторида Туркманистон халқига намойиш этди.

Кўргазмада Artel йирик маиший техникасининг кенг ассортименти, айнан эса — телевизорлар, чангюткичлар, кондиционерлар, ярим автоматлаштирилган ва тўла автоматлаштирилган кир ювиш машиналари, витринали музлаткичлар, газ плиталари, микротўлқинли печлар, мини печлар, музлаткичлар, ошхонадаги ҳаво торткичлар ва электр сув иситкичлар тақдим этилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Artel маиший техникасига нафақат Туркманистон аҳолиси, балки йирик бизнес вакиллари ҳам юқори даражада қизиқиш билдирдилар. Компаниянинг кўргазма стендига биринчи кунданоқ кўплаб эҳтимолий харидорлар ташриф буюрди. Artel компанияси вакиллари кўргазмага келганларга керакли маслаҳатларни бериш, шунингдек, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришга тайёр эдилар. Туркманистоннинг Ашхобод бозорларида Artel маиший техникаси ҳозирнинг ўзида бор. Шунинг учун бундай кўргазмада қатнашиш — Туркманистон аҳолисига Artel маҳсулотларининг кенг ассортиментини намойиш этиш, шунингдек, эҳтимолий харидорларни маиший техниканинг ўзига хос жиҳатлари билан таништириш учун яхши имконият.

Кўргазма жараёнида янги экспорт шартномаларини имзолаш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий бозорларга етказиб бериш бўйича музокаралар бошланди. Бундай кўргазмаларда қатнашиш нафақат юртимизнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини намойиш этиш, балки Made in Uzbekistan давлат брендини йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, жумладан, Artel компанияси орқали янада оммалаштиришга замин яратади.

Реклама ҳуқуқи асосида. Махсулотлар сертификатланган.