Йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан Тошкент кичик ҳалқа йўлидан Фарғона йўли кўчасига ўтиш қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси Facebook’даги саҳифасида хабар қилишича, 18 июндан 10 июлга қадар 12, 26, 37, 68, 81, 93, 127-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати ўзгаради.

Автобуслар Саракул, Меҳрижон ва Қўшкўприк кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттиради.