Ахмед Реймов Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университетига ректор бўлди. Бу ҳақда ОТМ маъмурияти «Газета.uz"га хабар қилди.

Ахмед Реймов 2014—2017 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институтининг илм-фан бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган.

Университет ректори март ойида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимига тасдиқланганидан сўнг ўқув ишлар бўйича проректор Мухтар Ибрагимов ректор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди.