Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳавонинг кескин исиши кутилмоқда, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзгидромет маълумотларигакўра, шанба, 17 июнь куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат +42 даражага кўтарилади. Тошкент, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида, шунингдек Фарғона водийси ҳудудида — +35…+40 даража бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида — +33…+38 даража.

Республиканинг тоғли ҳудудларида — ҳаво ўзгариб туради, 16 ва 19 июнь кунлари ёғингарчиликлар бўлмайди, 17−18 июнда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 17 июнь куни айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9…+14, кундузи 16−17 июнь кунлари — +23…+28, 18−19 июнда — +18…+23 даража иссиқ бўлади.

ФВВнинг қайд этишича, шамол тезлигининг кучайиши дарахтларнинг қулаши, электр тармоқларининг узилишига олиб келиши мумкин. Вазирлик фуқаролардан эҳтиёт чораларни кўришни сўрамоқда.