Бобур номидаги Тошкент Марказий экобоғи чоршанба куни қисқа танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда боғнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.

Боғнинг расмий очилиш маросими шанба куни бўлиб ўтган эди. Орадан икки кун ўтиб қўшимча ишлар ўтказиш зарурияти борлиги муносабати билан 19 июнгача ёпилиши хабар қилинди.

«Экобоғ бугундан одатдаги тартибда: 10:00 дан 23:00 гача ишлайди», — дейилади боғ хабарида.

Боғ маъмуриятидан «Газета.uz"га маълум қилинишича, тугалланмаган ишлар — югуриш ва велосипед учун йўлакларни бўяш, суғориш тизимини ўрнатиш ва бошқалар — душанба кунига қадар амалга оширилади.