Ўзбекистон Молия вазирлиги 15 июнда Тошкент ИЭС томонидан пойтахт вилоятининг Қибрай тумани учун ишлаб чиқараётган иссиқлик энергиясига янги тарифларни тасдиқлади. У 1 июлдан кучга киради.

Барча истеъмолчилар, жумладан улгуржи истеъмолчи-қайта тақсимловчилар ва иссиқхона хўжаликлари, шунингдек «Иссиклик манбаи» корхонаси учун иссиқ сув ва буғга белгиланган янги тариф 1 Гкал учун 54470 сўм этиб белгиланди (амалдаги тариф — 42777 сўм). Тариф ҚҚСни ҳам ўз ичига олади.

Янги тарифлар (№19−03−22−06-O'zR-24−2017 ва №19−03−22−06- O’zR -25−2017)кучга кириши билан 2015 йил 6 октябрдаги тарифлар (19−03−22−05- O’zR -98−2015 и 19−03−22−05- O’zR -99−2015) ўз кучини йўқотади.