Шерзод Облоқулов Тошкент прокурори этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Бунга қадар — ўтган йилнинг мартидан — Шерзод Облоқулов (1980 йилда туғилган) Сирдарё вилоят прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Турли йилларда (2007−2011 йиллар) Бош прокуратурада прокурор ва бошқарма катта прокурори, Навоий вилояти Хатирчи туман прокурори (2011−2013) ва Жиззах вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари (2013−2016) лавозимларида ишлаган.