Шанба куни пойтахт раҳбарияти иштирокида очилган Бобур номидаги Тошкент Марказий экобоғи душанба куни ташриф буюрувчилар учун ёпилди.

Бунга боғни кўкаламзорлаштириш бўйича қўшимча ишларни амалга ошириш ва суғориш тизимини ўрнатиш сабаб бўлди, деб хабар қилди боғ маъмурияти «Газета.uz"га.

«Ҳозирда янги автоматлаштирилган суғориш тизими жорий этилиб, «Севги ороли"да кўчат ва гуллар ўтқазилмоқда, югуриш ва велосипед йўлакларини бўяш ишлари якунига етказилмоқда», — деди боғ маъмурияти вакили.

Боғ 19 июндан ўз фаолиятини бошлайди.